Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев: «Икки йилдан кейин ҳамма жойга ёш, ватанни севган кадрлар келади»
9.08.2017 19:21,  
9

Бугун, 9 август куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда. Видеоселектор давомида президент ўтган ҳафта телевидениеда ёритилган, Тошкент вилояти, Оққўрғон туманидаги ва Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош шаҳридаги вазиятга эътибор қаратди. Бу ҳақда Кун.уз нашри хабар бермоқда.

Президент Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Мусо Ерниёзов ҳамда Тошкент вилояти ҳокими Шукрулло Бобоевни кескин танқид қилиб, огоҳлантирди.

«Ишламаганлар кетади. Икки йил чиданглар, икки йил ўзларингни қийнанглар. Икки йилдан кейин бари жой жойига тушади.

Икки йилдан кейин ёш йигитлар келади. Забардаст, фидойи, муҳими ватанни севадиган болалар! Мана, ҳозир ёшлар келаяпти. 25 ёш бўлсаям вазир қиламан! Ватанни севса, бўлди! Ўргатаман уларни! Сизларга эса шунча селектордан кейин ҳам ўрганмаяпсизлар. (жимлик)

Оққўрғондаги аҳволни кўрдим, дардини эшитдим. Уйқу келадими кўзга? Соат икки эди...

Ёки Тахиатошда гапирган аёлнинг аҳволидан кўзга ёш келади. Бу Ўзбекистонда бўлаётганига ишониб бўлмайди.

Жаноб Эрниёзов эса, «Бу меники эмас экан, «Ўзбекэнерго»ники экан», деб ўзларини хурсанд қилаяпти. Гўёки, Тахиатошдаги муаммолар унга тааллуқли эмас.

Бу фақат икки ҳолат. Ҳамма вилоятга тааллуқли бу. Ҳамманинг оёғи ердан узилган, буни жуда яхши биламан. Эплолмайсанми, кет унда, виждонинг бўлса.

Ахир одамлар кундалик эҳтиёж бўлган ичимлик суви ёки яшаш учун бошпанага зор бўлиб ўтирибди», деган президент.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда президент 23 ёшли Алишер Саъдуллаевни Халқ таълими вазирига ўринбосар, 25 ёшли Олим Тўйчиевни Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги бош директорига ўринбосар этиб тайинлаганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан