Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев самарасиз ва аҳамиятга эга бўлмаган мажлисбозликларни қатъий тақиқлади
10.08.2017 01:13,  
6

Ўзбекистон президентининг "Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорида маъмурий иш ҳажмини оширадиган ва юклатилган вазифаларни бажаришдан чалғитадиган идоралараро йиғилишларни ўтказиш тақиқланди.

"Асоссиз, самараси кам, амалий аҳамиятга эга бўлмаган, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг мансабдор шахсларига кераксиз маъмурий иш ҳажмини оширадиган ва юклатилган вазифаларни бажаришдан чалғитадиган идоралараро йиғилишларни ўтказиш қатъий тақиқлансин.

Давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларига ўтказиладиган йиғилишларга кўриб чиқиладиган масалаларга бевосита алоқадор бўлмаган давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотларининг мансабдор шахслари таклиф қилиниши ва иштирок этишига йўл қўйилмаслиги кўрсатиб ўтилсин", дейилади қарорда.

Кўрсатилган талабларнинг қатъий бажарилиши устидан лозим даражада мониторинг олиб борилишини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси зиммасига юклатилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан