Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Чинозлик Аҳмадбойга қарши тўрт модда бўйича айбловлар илгари сурилмоқда
10.08.2017 01:22,  
5

Жиноий ишлар бўйича Тошкент вилоят судида 9 август куни Аҳмадбой номи билан машҳур Аҳмаджон Турсунбоев ҳамда унинг олти нафар шериги гумондор сифатида кўрилаётган иш бўйича суд эшитувлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Uz24 хабар бермоқда.

Йиғилишда Турсунбоев таъсис этган «Чиноз ҳалол чорва» ва «Чиноз авто ҳамкор» фирмалари фаолиятидан зарар кўрган 11 жабрланувчининг кўрсатмалари тингланди.

Унга қарши Жиноят кодексининг тўрт моддаси бўйича айбловлар илгари сурилди: 177-модданинг (валюта қимматликларининг ноқонуний харид қилиниши ёки сотилиши) «а», «б» бандлари, 188-модда (Давлат рўйхатидан ўтмай тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб, ўта йирик миқдорда назоратсиз даромад олиш), 189-модда (Савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш), 190-модданинг (Лицензиясиз фаолият билан шуғулланиш) «а», «в» бандлари.

Аҳмаджон Турсунбоев 2016 йил июлида Чиноз туманида қўлга олинган эди. Тинтув чоғида унинг уйидан 13,1 миллиард сўм ва 7,9 миллион доллар нақд пул топилган эди. Унинг гаражида Escalade, BMW, Lexus машиналари сақланиши аниқланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан