Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳазрати олийлари, мени жазоланг
10.08.2017 06:57,  
18

(сўнгги миш-мишлардан)

Ўтган ҳафтада бир гуруҳ самарқандлик мактаб директорлари шаҳарни тозалаш ишларида жавлон уришни истаганликлари юзасидан шаҳар ҳокимлигига илтимоснома билан чиқишибди. Улар бунёдкорлик ва ободончилик ишларида кўнгилли равишда қатнашишни истаётганликларини баён қилиб, ҳокимиятдан бунга рухсат сўрашган.

Олақанот ҳаккаларнинг етказишига қараганда, шундан сўнг талабалар ҳам диққинафас шаҳар ҳавосида сиқилганларидан арз қилиб, пахта йиғим-теримида қатнашишни чин кўнгилдан исташлари тўғрисида Таълим вазирлигига аризани тахтлаб қўйишибди.

Ҳали тузилмаган вегетарианлар жамияти эса аҳолимиз саломатлигига гўштнинг зараридан ташвишга тушиб давлатга гўшт нархини оширишни таклиф қилибди. Гўшт таркибидаги холестерин атеросклероз, инфаркт, семириш каби касалликларни қўзғаётганидан ҳар йили фалонча фуқаромиз бевақт дунёдан ўтаётган эмиш.

GM харидорлари эса машина нархини долларга боғлаб қўйишни ёлвориб сўрашибди. “Машинани пули бор минади, бизни давлатимиз ғазнасига кўпроқ пул ўтказишга қўясизми-йўқми? Ахир кўпроқ тўлашни истасак, бизда нима айб?” дейишибди.

Дарвоқе, ўтган куни шаҳримиз ҳайдовчилари йўлдаги панжаралар маънавиятимизга зидлиги учун уларни олиб ташлашни таклиф қилишибди.

fayzbog.uz

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан