Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ Путиннинг Абхазияга ташрифини “номақбул” деб ҳисоблайди
10.08.2017 13:33,  
3

АҚШ давлат департаментининг расмий вакили Хизер Ноерт Россия президенти Владимир Путиннинг Абхазияга ташрифини номақбул дея атади. Унинг таъкидлашича, республика Москва томонидан «оккупация қилинган», Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Давлат департаменти вакили Ҳизер Науэрт эса Москвани “Грузия ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини ҳурмат қилишга” чақирди.

«АҚШ президент Владимир Путиннинг Россия томонидан оккупация қилинган Грузия ҳудудига ташрифини номақбул дея ҳисоблайди», — деди Ноерт брифинг давомида.

АҚШ Давлат департаменти вакилининг қўшимча қилишича, бу ҳаракат билан Кремль Женеванинг Кавказорти бўйича музокараларини бузган.

Шунингдек, Вашингтоннинг маълум қилишича, Россия 2008 йилда ўт очишни тўхтатиш борасидаги битимга мувофиқ ўз қўшинларини урушдан олдинги позициясига олиб чиқиб кетишини, шу билан бирга Абхазия ва Жанубий Осетиянинг тан олинган мустақиллигини бекор этишни талаб қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан