Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон қонунларини қўпол равишда бузиб келаётган телеканаллар номи маълум қилинди
10.08.2017 14:03,  
21

Кеча Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги томонидан “Босма ва электрон оммавий ахборот воситаларининг  бугунги фаолияти ва истиқболдаги вазифалари” мавзуида матбуот анжумани ташкил этилди ,деб хабар бермоқда UZ24 нашри

ЎзМАА тақдим этган анжуман Пресс-релизида қайд этилишича, айрим республика телерадиоканаллари фаолиятида қонунбузилиш ҳолатлари кузатиб келинмоқда. Хусусан, Сурхондарё вилоятидаги “Денов-АТР”, Бухоро вилоятидаги “Ғиждувон-ТВ”, Жиззах вилоятидаги “Жиззах ТВ2” телеканаллари, Андижон вилоятидаги “Дийдор ФМ” радиоканали, “Тараққиёт” телеканали фаолиятида Ўзбекистон Республикаси “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни, “Журналистик фаолиятни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни 6-моддаси, “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонуни 5-моддаси доимий қўпол равишда бузиб келинган.

Номлари келтирилган теле ва радиоканаллар сўнгги йиллар давомида, шунингдек, “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги Қонунни қайта-қайта қўпол равишда бузиб келишган. Агентлик томонидан уларга  огоҳлантиришлар, тақдимномалар юборилган. Лекин булар кор қилмасдан, ёшларга, менталитетимизга зид бўлган рақсбоп тарона-ю, кўнгилочар фильмларни қўйиб эшиттириш, бўш вақтини мазмунли ўтказиш ниқоби остида маданиятсизликни тарғиб қилиш, шаҳвоний туйғуларга эрк бериш каби ҳолатлар давом этган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан