Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мирзиёев Тошкент шаҳар ҳокимига: Усмонов шаҳар ҳокими бўлса, бошқа душман керак эмас менга"
10.08.2017 18:18,  
17

9 август куни Тошкентда ўтказилган видеоселекторда Тошкент шаҳри ҳокими Раҳмонбек Усмонов Президент Шавкат Мирзиёевнинг танқидига учради. “Кун” нашри ёзишича, Президент шаҳар ҳокимини тўйлар ҳақидаги ўз сўзларини яхши англамай, нотўғри талқин қилганини айтган.

“Битта гап айтгандим, шаҳар ҳокими кейинги куни шаҳардаги ҳамма ресторанни ёптирибди.

Бу менга қилган дўстлигими? “Мирзиёев айтди, ҳаммаёқни ёпиш керак, тўй бўлмайди”, дермиш.

Аввал тизим қил, тартиб қил. Ёнингга калласи ишлайдиган одамларни йиғсанг бўлмайдими?

Одамлар оғзида гап юрибди. “Нима эмиш, Мирзиёев тўйхонани ёпиш керак, деганмиш”.

Мен тўйхоналарни ёпиш керак демадим, тўйларни тартибга келтириш керак, дедим.

Депутатлар ва маҳаллалар раислари кўриб чиқиб, қўл қўйиб, шаҳар кенгашига тасдиқлатиб, элга билдириб, одамларга ўқитиб, кейин жорий қилиш керак.

Усмоновга ўхшаганлар бориб бир кунда қарор чиқарворади. Ўзи ўқимаган ҳам.

Бундай дўстдан ўнта душман яхшику. Усмонов шаҳар ҳокими бўлса, бошқа душман керак эмас менга.

Эртанги куни ҳаммани йиғиб, “Мирзиёев айтди, бунақа тўй қилиш мумкин эмас”, дебди.

Аввал ўрганиш керак, тартиб ўрнатиш керак, одамларнинг розилигини олиш керак”, деган Президент.

Давлат раҳбари, шу билан биргаликда, тўйлардаги дабдабабозликни қоралаган.

“600 кг гуручдан ош қилиняпти. Ундан кўра, етимхонага бориб ош берсин”, деган Шавкат Мирзиёев.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан