Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россияда 8 мингдан ортиқ GM Uzbekistan автомобиллари сотилди
8.07.2016 19:51,  
6

2016 йилнинг биринчи ярим йиллигида GM Uzbekistan томонидан россиялик харидорларга 8574 дона автомобил еткизиб берилди.

Ойма-ой ҳисобланганда, бу йилнинг июнида Россияда 1136 автомобиль сотилди, ўтган йили эса 1735 дона автомобил сотилган эди. Январ-июн ойларида умумий ҳисобда 672 минг дона автомобил сотилди, бу ўтган йилга қараганда 14% га кам кўрсаткич. 2015 йилнинг биринчи ярмида 782 минг автомобил сотилган эди.

Ушбу йилнинг май ойидан бошлаб GM Uzbekistan Россияга Ravon R2 моделини етказиб бера бошлади. 2016 йилнинг охирига қадар АҚШ-Ўзбекистон қўшма корхонаси 2,5 минг Ravon R2 автомобилини етказиб беришни режалаштирган.

Ўтган йилнинг иккинчи ярмида Россия бозорида Ўзбекистон автомобилларининг савдоси кескин пасайиши, 2016 йилда эса бироз ўсиши кузатилди. GM Uzbekistan 2016 йилнинг февралида Россия бозорида 1,6 минг дона автомобиль сотди. Бу январга қараганда 25% кўп.

Россия бозорида энг кўп сотилган ўзбек автомобили Gentra бўлди. Охирги икки ой давомида россияликлар 2,1 минг дона Gentra сотиб олишди. Россиядаги энг бозори чаққон автомобиллар рўйхатида Gentra 25 ўринни эгаллади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан