Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Америкалик олимлар 13 миллион йил аввал яшаган маймунни инсониятнинг энг қадимги аждоди деб даъво қилишмоқда
11.08.2017 16:00,  
30

Кениялик археолог Жон Экуси томонидан Туркана кўли ғарбида топилган калла суяги инсониятнинг илк аждодларига тегишли эканлиги иддао қилинмоқда, деб ёзади Telegraph​ нашри.

Напудет номли ҳудуддан топилган бош чаноғи одамдан кўра маймун калласини эслатади. Қадимий суяк қолдиғи тошга айланган бўлиб, бир неча миллион йил аввал вафот этган жонзотга тегишли эканлиги тахмин қилинмоқда.

Калла суягининг ҳозирга қадар сақланиб қолишининг сабаби ҳам топилган. Миллион йиллар аввал ушбу ҳудудда ўрмон мавжуд бўлган. Ўрмон яқинида жойлашган вулқон отилиши натижасида ўрмон ёниб кулга айланган. Каллас суяги топилган жонзот эса ана шу ўрмонда яшагани тахмин қилинмоқда.

Бош суягининг ўлчами лимон катталигида бўлиб, маймуннинг гиббон турини эслатади. Гиббонлар жуда тез ҳаракат қилади ва сосан дарахтларда яшайди. Улар приматларнинг энг кичик турларидан ҳисобланади.

Палеонтологлар калла суяги мансуб бўлган жонзот камида 10 миллион йил аввал яшаганни тахмин қилишган. Рутгерс университети Геология ва антропология профессори Крейг Фейбелнинг фикрича, топилманинг тарихи 13 миллион йил олдинга бориб тақалади. Олимлар эволюцион назарияга таяниб, бу мавжудот ҳозирги одам наслининг аждоди бўлганини исботлашга уринишмоқда.

Қайд этиш жоизки, инсоннинг Ер юзида қачон ва қандай пайдо бўлгани ҳақида тарих фанида якдил қараш мавжуд эмас. Тарихчилар орасида Дарвин назарияси асосида инсоннинг маймунсифат мавжудот ривожланиши натижаси деб ҳисоблайдиганлар ҳам, бунга қарши чиқадиганлар ҳам топилади.

Ҳозирга қадар Олдувай дарасидан топилган мавжудот қолдиқлари инсоннинг илк аждодига тегишли эканлиги даъво қилинарди. Антропологлар Олдувай одамининг ёшини 2 3 миллион йил деб ҳисоблашган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан