Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Энг ёш вазир ўринбосари Алишер Саъдуллаев ишга қабул қилиш бўйича эълон берди
12.08.2017 10:12,  
7

Халқ таълими вазир ўринбосари Алишер Саъдуллаев Facebookдаги ўз саҳифасида вазирликнинг ўқувчилар ва ёшлар билан ишлаш бошқармасида бошқарма бошлиғи (психолог) лавозимига номзодлар кўриб чиқилиши ҳақидаги пост эълон қилди.

Эълонда ёзилишича, талаблар психология мутахассислиги бўйича бакалавр дипломи, болалар психологияси йўналишида камида 3 йиллик касбий малака бўлиши керак. Ўзбек ва рус тилларини мукаммал даражада билиши зарур ҳамда қўшимча сифатида инглиз тилини ҳам билувчиларга афзаллик берилади.

Шунингдек, қўшимча афзаллик ушбу соҳада илмий изланишлар олиб борган, тадқиқот хулосалари газета ва журналларда чоп этилган, халқаро конференцияларда қатнашган талабгорларга берилади.

Талабгорларни саралаш жараёни 3 босқичда ўтказилади.

Саралаб олинган талабгорлар "Ёшлар орасида суисид муаммоси ва унинг ечими" ва "Ёшлар орасида жиноят муаммоси ва унинг ечими" мавзуларида иншо тақдим этишади. Ўз иншоларида талабгорлар айнан вазирлик ходими сифатида ушбу муаммоларнинг ечими учун қандай амалий ишлар олиб боришлари, ўзларининг режаларинини баён этишлари лозим.

Саралаб олинган иншо эгалари вазирликка суҳбатга чақирилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан