Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ташна ҳайдовчи маст ҳайдовчидан кўра хавфлироқлиги аниқланди
13.08.2017 10:40,  
6

Чанқаган ҳайдовчи маст ҳайдовчидан хавфсиз эмас. Британиялик олимлар текширувлар натижасида шундай хулосага келди, деб ёзади carzone.uz.

Олимлар икки йилдан кўпроқ машина минган ўрта яшар 12 нафар одамни икки кун синаб кўрди. Уларга ҳайдовчилик имтиҳонини топширишда тренажёрда бажариладиган стандарт машқни адо этиш топшириғи берилди. Синовнинг биринчи кунида улар ҳар соатда 200 млдан сув ичиб турди. Иккинчи кунда эса 200 мл 25 млга туширилди. “Серсув” биринчи кунда ҳайдовчилар ўртача 47та хато қилган бўлса, “чанқоқ” иккинчи кунда 101тагача хатога йўл қўйди. Алкогол ичган ёки узоқ вақт ухламаган ҳайдовчилар ҳам тахминан шунча марта адашди.

“Ташналик ва тана сувсизланиши бош оғриғи, беҳоллик, мўлжал ололмаслик ва чарчоқ каби оқибатларга олиб келади. Натижада рулдаги одам толиқади, диққати сусаяди, реакцияси ёмонлашади”, дейди тадқиқотчи олимлар. “Барчамиз ичиб машина бошқаришни қоралаймиз, аммо сувсизланиш каби ҳолатлар ҳақида ўйламаймиз, у ҳайдовчилик тажрибасига қаттиқ таъсир кўрсатиши мумкин”.

Британиялик олимлар ўз тадқиқотлари билан маст ҳайдовчилар хавфлилигини шубҳага олмаётганлигини, йўл ҳаракати хавфсизлигининг яна бир омилига диққат қаратаётганлигини таъкидлаб ўтди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан