Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Навоийда катта маблағ эвазига чақалоғини сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди
13.08.2017 14:48,  
5

2017 йил 3 август куни Навоий вилояти божхона бошқармаси ҳодимлари томониданҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар вакиллари билан ҳамкорликда олиб борилгантезкор тадбир давомида ушбу аёл яқиндагина туғилган ва шахсини тасдиқловчибиронта ҳужжати бўлмаган қизалоғини 5 млн. сўмга сотаётган пайтда – жиноятустида қўлга олинди.

Одам савдоси қурбонига айланиб қолишдан сақлаб қолинган чақалоқ Навоий вилояти Васийлик кенгашига топширилди.

Унинг онаси Б.Бозоровага нисбатан эса Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ва тергов ишлари олиб борилмоқда.

Ёш оиланинг бузилиб кетиши, отанинг фарзанди ва аёлидан воз кечиши, етарлича ҳаётий тажрибага эга бўлмаган онанинг эса турмуш қийинчиликларига бардошсиз эканлиги ва энг аянчлиси, атрофдагиларнинг, маҳалла-кўйнинг эътиборсизлиги ортидан ушбу машъум ҳолат рўй берди.

Божхоначилар қаршисида фарзандини хўжакўрсинга қучоқлаб, аюҳаннос солаётган фуқаро Б.Бозорованинг йиғи-сиғиларига энди кеч. Чунки, жиноят содир этилган - ғишт қолипдан кўчиб бўлган эди. Сўнгги пушаймон эса ўзига душман!

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан