Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистоннинг Қозоғистон ва Қирғизистон билан чегараларни белгилаб олиш жараёни давом этмоқда
14.08.2017 11:16,  
7

Август ойининг бошида Наманган ва Жиззах шаҳарларида Ўзбекистон Чегарани делимитация ва демаркация қилиш комиссияси вакиллари ўзларининг қирғизистонлик ва қозоғистонлик ҳамкасабалари билан учрашишди, деб хабар қилмоқда "Жаҳон" ахборот агентлиги.

Хусусан, Наманганда 5-13 август кунлари бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон ва Қирғизистон Чегарани делимитация ва демаркация қилиш давлат комиссиялари вакиллари Давлат чегарасининг иккала томон ҳам ҳамфикр бўлган қисмини белгилаш ва тасвирлашда давом этишди. Шунингдек, Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасининг айрим бўлакларида топографик ва геодезия ишлари ўтказилди. Учрашув якунларига кўра протокол имзоланди.

Август ойининг 7-11 саналарида Жиззахда бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Қозоғистон Чегарани делимитация ва демаркация қилиш давлат комиссиялари учрашуви ҳам бўлиб ўтди. Учрашувда кун тартибига қўйилган масалалар конструктив ва дўстона муҳитда муҳокама қилинди. Учрашув якунларига кўра тегишли Протокол имзоланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан