Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Қора бозор"да нархи тушаётган долларнинг давлат курси ошди
14.08.2017 15:31,  
36

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 15 август санасидан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қиймати эълон қилди.

Бу ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 27 сўм 91 тийинга кўп бўлиб, 4154 сўм 36 тийинни ташкил қилади. 1 евро қиймати эса 16,43 сўмга ошиб, 4895 сўм 49 тийин деб белгиланди.

Эслатиб ўтиш керак, валюта қийматини белгилаш чоғида Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Ўзбекистон вилоятларидаги «қора бозор»ларда эса доллар нархи яна тушди. Бозорларда бир доллар 7000 сўмдан сотиб олинмоқда. Доллар олиш истагини билдирган фуқароларга валютчиклар «сотишга йўқ» дея жавоб қайтаришмоқда.

Ноқонуний валюта сотувчиларнинг сўзларига кўра, тез кунда доллар нархи 6000 сўмгача "қарсиллаб" тушиши кутиляпти.

Долларнинг ваҳимали пасайиши айрим фуқароларни саросимага солмоқда.

"Яқиндагина 8400 дан алмаштирган эдим, бугун келсам 700 дейишди. Нима қилишга ҳам ҳайронман" деб айтган Спутник мухбирига "қора бозор"га валютани сўмга алмаштиргани келган фуқаролардан бири.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ доллар нархи пасайишига конвертация очилиши, президентнинг бир неча янги қарорлари қабул қилиниши сабаб бўлганлиги тахмин қилинмоқда.

Айрим интернет фойдаланувчилари эса доллар пасайиши шунчаки бир ўйин, деган фикрни билдириб, "Абу Сахий" бозорида савдогарлар товар олгани келган харидорларга долларни 8300 дан ҳисоблаёганини билдириб ўтишган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан