Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент бозорларида нақд пул берувчи банкоматлар ишга туширилди
14.08.2017 15:45,  
8

Тошкент вақти билан 9:00да Халқ банки ходими Олой бозорида банкомат фаолиятини "ишга туширди". Банкоматларни тўлдириш учун нақд пуллар махсус контейнерларда олиб келинди. Банк вакили аппаратнинг дастурлаш таъминотини ишга туширгач, илк фойдаланувчи пластик картадан пул ечиб олди, деб хабар қилмоқда UZ24.

Хабарда айтилишича, нақд пулни ечиб олиш жараёни 1,5-2 дақиқа вақтни талаб этади. Битта картадан ҳеч қандай комиссиясиз 100 минг сўмгача пул ечиб олиш мумкин. Пуллар 10 минг, 5 минг ва 1 минг сўмлик купюраларда берилмоқда.

Банкомат Uzcard тизимига уланган ҳар қандай банк пластик карталарини қабул қилади. Корпоратив карталардан нақд пул ечиб олиш имкони эса мавжуд эмас.

"Ушбу банкомат эрталаб 9:00дан кеч 18:00га қадар ишлайди. Кун давомида бу ерда тахминан 200-300 киши нақд пул ечиб олиши мумкин", — деб айтган Халқ банки Юнусобод филиали пластик карталар бўлими ходими Ғайратжон Худоёров.

Худоёровнинг сўзларига кўра, бир фойдаланувчи 100 минг сўмлик лимитга қатъий амал қилган тақдирда бир неча карталардан нақд пул ечиб олиши мумкин.

Халқ банки одамлар кўп йиғиладиган жойларда ҳам банкоматларни ўрнатишни режалаштирмоқда — улар суткада 24 соат ишлаши хабар қилинмоқда

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан