Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жорий йилнинг 1 чорагида қанча ўзбекистонлик Жанубий Кореяга ишлаш учун кетгани маълум қилинди
14.08.2017 16:00,  
2

2017 йил 1 чорагида 550 нафар Ўзбекистон фуқаролари ишлаш учун Жанубий Кореяга жўнаб кетди, деб хабар қилди "Жаҳон" ахборот агентлиги.

Ҳозирги вақтда Ўзбекистон ҳукумати Ташқи меҳнат миграция масалалари бўйича агентлик ваколатхоналари Россия ва Жанубий Кореяда очишни режалаштирмоқда.

Сал олдин Ўзбекистон ва Россия ўртасида миграция соҳасида ваколатли органларнинг ваколатхоналари жорий этиш бўйича битим имзоланган эди. Бунинг натижасида 2017-2018 йилларда Москва, Белгород, Краснодар, Санкт-Петербург, Калининград ва Владивостокда ваколатхоналар иш фаолиятини йўлга қўйиш масаласи бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Шунингдек, ушбу йўналишда Ўзбекистон ҳукумати томонидан Польша ҳукумати билан ҳамкорлик олиб борилмоқда. 2017 йил 8 февралдан Ўзбекистон фуқароларини ишга олиш бўйича полшалик компания билан битим кучга кирган. Республика раҳбарияти ҳар йили 2,5 минг нафар Ўзбекистон фуқароларини иш билан таъминлаш кўзда тутилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан