Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тест синови натижалари эълон қилинадиган сана ўзгарди
14.08.2017 18:03,  
20

Жорий йил 1 август куни республикамизнинг барча олий таълим муассасаларида ўтказилган тест синови натижалари эртага, 15 август куни эълон қилинади. Бу ҳақда "Ўзбекистон 24" сайти хабар берди.

"2017-2018 ўқув йилида олий таълим муассасаларида ўтказилган тест синови натижаларини ҳисоблаш якунланди. Тест синови натижалари республиканинг барча олий таълим муассасаларига ўрнатилган тартибда етказиб берилди.

Абитуриентлар эртага, 15 август куни соат 8:00 дан қабул комиссиялари эълон тахтасидан тест синовида тўплаган балларини билиб олишлари мумкин", дейилади хабарда.

Аввалроқ Давлат тест маркази матбуот хизмати тест имтиҳонлари натижалари 17 август куни эълон қилинади, деб хабар қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилда олий таълим муассасаларига 729 950 нафар абитуриент ҳужжат топширган, шулардан 7 725 нафари муддатли ҳарбий хизматни тугатган ҳарбий имтиёзга эга абитуриентлардир.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан