Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сув тошқинлари Непални вайронага айлантирди
15.08.2017 07:17,  
4

Жанубий Осиёда давом этаётган ёмғирлар фасли Ҳиндистон қаторида Непалга ҳам улкан зарар келтирмоқда, деб ёзади Indian Express Индиан Эхпресс нашри.

Ўтган ҳафтада бошланган кучли ёғингарчилик туфайли ҳозиргача 56 киши ҳалок бўлгани қайд этилган. Қурбонлар сони эса янада ортиши мумкин. Табиий офат туфайли 33 киши жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган, 39 киши эса бедарак кетган.

Катманду полиция бошқармаси маълум қилишича, вайронагарчилик кўлами жуда катта. Расмий маълумотларга кўра, сув тошқинлари ва ер кўчишидан 2 569 та бино қулаб тушган. Яна 39 272 та аҳоли уйлари сув билан қопланган. Табиий офатдан мамлакат бўйлаб 6 миллионга яқин одам жабрланган.

Маҳаллий аҳолининг айтишича, Непалда бундай кучли сув тошқинлари сўнгги марта 5 йил муқаддам кузатилган. Кўп миқдорда ёғин ёғиши туфайли Триюга дарёси ўзанидан тошиб чиққан.

Непалда июнь-август ойлари давомида энг кўп ёғингарчилик содир бўлади. Бу йилги мавсумда июнь ва июль ойларида нисбатан ёғингарчилик кам ёққан. Август ойи эса ёмғирларга бой келган. Метеорологлар ҳисоб-китобларича, сўнгги бир ҳафтада ёққан ёғин миқдори ўртача даражадан анча юқори бўлган. Ёғингарчиликлар келаси ҳафтада камайиши ва мамлакат аҳолиси одатий ҳаёт тарзига қайтиши кутилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан