Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Антарктида музликлари остида юзга яқин вулқон аниқланди
15.08.2017 07:22,  
126

Олимлар Ер сайёрасидаги энг катта вулқон минтақасини кашф қилишди, дея хабар бермоқда Guardian нашри.

Антарктида ғарбидаги абадий музликлар остида, бир неча км чуқурликда жойлашган вулқонлар Эдинбург университети тадқиқотчилари томонидан топилган. Кашф қилинган 91 вулқондан энг каттасининг баландлиги 4 минг метргача етади.

Ҳозирга қадар Африка шарқидаги вулқон тизмалари сайёрамизнинг энг зич вулқон минтақаси ҳисобланиб келар эди. Аммо геологлар фикрича, янги очилган йирик вулқонлар тизмаси жаҳонда биринчиликни даъво қила олади.

Айни пайтда ушбу ҳудудда жойлашган вулқонлар фаоллиги хавотир олимларда хавотир уйғотмоқда. Уларнинг огоҳлантиришича, Антарктида вулқонлари уйғониши ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин. Аммо вулқонларнинг фаоллик даражаси ҳозирча номаълум.

«Агар ушбу вулқонларда бири ҳаракатга келадиган бўлса, бу ғарбий Антарктиданинг муз қатламларидаги вазиятни издан чиқариши мумкин. Музнинг эришига олиб келадиган ҳар қандай сабаб денгиз томон ҳаркатланадиган муз оқимини тезлаштиради», – дейди музликлар бўйича мутахассис Роберт Бингҳам.

Олимлар 91 та янги вулқон аниқланганини айтишган. Ҳозирга қадар Антарктидада жами 47 та вулқон аниқлангани, янги кашфиётнинг аҳамияти қанчалик юқори эканлигидан дарак беради. Вулқонлар баландлиги 100 метрдан 3 850 метргача боради.

Вулқон чўққиларининг ҳаммаси муз остида, айримлари ҳатто 4 кмдан ортиқроқ чуқурликда жойлашган. Уларнинг барчаси қитъанинг ғарбидаги Антарктида тоғ тизмасига мансуб.

Антарктидада музости вулқонларининг аниқланиши жуда муҳим кашфиёт бўлиб, вулқонлардан бирининг ҳаракатга келиши нафақат жанубий қутбдаги материк иқлимига, балки сайёрамизнинг бошқа ҳудудларига ҳам бевосита таъсир кўрсатиши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан