Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Вабо эпидемияси 2 мингдан ортиқ яманликни ҳаётдан олиб кетди
15.08.2017 11:05,  
57

Фуқаролар уруши туфайли вайронага айланган Яманда вабо вируси тарқалишда давом этмоқда. Russian Today телеканали Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотига асосланиб хабар беришича, мамлакатда вабо билан касалланганлар сони ярим миллион кишидна ортиб кетган.

Жаҳон Соғлиқни салқаш ташкилоти Ямандаги вазиятни «жаҳондаги энг йирик эпидемик ҳалокат» дея таърифлаган. Яманда вабо вируси апрел ойида тарқала бошлаган эди. Июль ойида касаллик энг кўп тарқалган ҳудудларда янги юқтиришлар сони бироз секинлашгани қайд этилган. Аммо эпидемия янги-яҳги ҳудудларга ҳам тарқала бошлаган. Бугунги кунда Яманнинг барча вилоятларида вабо вирусини юқтириш ҳолатлари қайд этилган.

Айни вақтда кунига ўртача 5 минг кишида касаллик аниқланмоқда. Рейтерс агентлиги тарқатган хабарга кўра, ҳозирга қадар 503 484 киши касаллик юқтиргани қайд қилинган. Пойтахт Сана шаҳри эпидемия маркази бўлиб қолмоқда.

Вабо юқумли бактерия касаллиги бўлиб, ифлосланган сув ва озиқ-овқат орқали тарқалади. Вирусга қарши ўз вақтида даво чораси кўрилмаса, касаллик бир неча соат ичида инсонни ҳаётдан олиб кетади. Касалликни самарали даволашнинг имкони бўлишига қарамасдан, дори-дармон ва озиқ-овқат таъминоти етишмаётган Яманда хавфли эпидемияни енгишнинг иложи бўлмаяпти. Бугунги кунда Яман аҳолисининг тўртдан уч қисми ёки 20,7 миллион киши инсонпарварлик ёрдамига муҳтож.

Яманда 2014 йилда Эрон дастаклаётган ҳусий исёнчилари ҳукуматга қарши қуролли курашга киришиши билан фуқаролар уруши бошланган эди. Исёнчилар мамлакат ҳудудининг катта қисмида назоратни қўлга олган ва 2015 йил баҳорида пойтахт Сана шаҳрини ҳам эгаллаб олган эди. 2015 йилнинг март ойида Саудия Арабистони бошчилигидаги араб давлатлари коалицияси ағдарилган ҳукуматни дастаклаш учун урушга кирган.

БМТ ҳисоб-китобларига кўра, фуқаролар уруши туфайли 10 мингдан ортиқ киши ҳаётдан кўз юмган ва 40 минг нафардан зиёд тинч аҳоли жароҳатланган. Уруш мамлакатда тиббиёт инфратузилмаса бутунлай вайрон бўлган. Мамлакатдаги шифохоналарнинг ярмидан кўпи ишдан чиққан. 30 мингдан ортиқ тиббиёт ходимлари бир йилдан бери маош олмасдан ишламоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан