Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент вилоятида қидирувда бўлган шахслар қўлга олинди
15.08.2017 16:01,  
3

Тошкент вилоятида фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида "Тозалаш-антитеррор" тадбири ўтказиб борилмоқда, деб хабар қилди Тошкент вилояти ИИБ матбуот хизмати.

Тошкент вилоятида ўтказилаётган тадбирлар давомида вилоят ҳудудидаги маҳаллаларда ташкил этилган йўналишларда маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари, "Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмаси ва бошқа ташкилотлар вакиллари биргаликда ҳаракат қилмоқдалар.

Тадбир бошидан буён кўп қаватли уйлар, хонадонлар, корхона-ташкилотлар, кафе, бар, ресторанлар, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари, таълим муассасалари, ётоқхона ва меҳмонхоналар, маҳалла гузарлари каби обьектлар кўздан кечирилди.

Тезкор-қидирув тадбирлари давомида жами 47 нафар жиноят содир этиб, қидирувда юрган шахслар ушланди.

Йўл-патрул хизмати блок-постларида ва чегара масканларида автоуловлар ва жамоат транспортлари текширувдан ўтказилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан