Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Талаба бўла олмадингизми? СМС келдими? Хуш келибсиз!
15.08.2017 16:55,  
18

Сиз бугунги имтиҳон натижалар бўйича расман «талаба» бўла олмадингиз. Табриклайман. Охиригача ўқинг! Кейин раҳмат айтасиз.

Сизнинг олдингизда уч хил йўл бор:

Биринчиси (кўпчилик борадиган йўл) – Худонинг тақдирига рози бўлмасдан, ўзингиздан хафа бўлиб юришингиз мумкин. Ёки эриша олмаган нарсангизга хунобингизни ошиб, умрингизни ейишингиз ва ота-онангизни ҳам юракларини сиқиб, уларнинг ҳам умрлари заволи бўлишингиз мумкин. Шуни хоҳласангиз, бемалол.

Иккинчи йўли – агар ўзингизга ишонсангиз, «кўрсатилгандан юқори балл тўплаганман» -деган фикрда бўлсангиз, ДТМга бориб, аппеляцияга беришингиз мумкин. Билмадим сизга бу қанчалик самара беради. Лекин учинчи йўл ҳам бор. Биз сизга шуни таклиф қиламиз.

Бу охирги 3 йўлни яхшилаб ўқиб тафаккур қилинг. Сизни нимага қодир эканлигингизни 108 дона тест саволи кўрсатиб бермайди. Қандайдир 108 дона тест саволи сизни келажакда ким бўлишингизни белгилаб бермайди. Булар Худонинг иши. Келажакда муваффақиятга эришмоқчимисиз? Худо ҳаракатингизга қараб бераверади. Унинг учун 1 август, 2017 йилда талаба бўлиш шарт қилинмайди. Балки сиз учун, 2018 йили талаба бўлиш иноят қилингандир. Биз билмаймиз, Худо билади.

Масалан, ўзим ҳам Ўзбекистон дипломига эга эмасман. Оилам бор, бахтлиман, молиявий мустақилликка эришганман, алҳамдулиллаҳ. Юзлаб болаларга таълим берадиган ўқув-тармоқ эгасиман, Худога шукур. Давлат хусусий тадбиркорлик учун мендан диплом талаб қилмайди. Яна бир мисол, яқин дўстларимдан бири бор, у ҳам ўқимаган ҳеч қаерда. Умуман ҳеч қаерда ўқимаган ва ҳаётда ўз йўлини топган, жуда ҳам бахтли инсон. Мен эриша олмаган бахтга ҳам эришган. Яқинда ота-онасини муқаддас сафарга олиб борганини ҳикоя қилиб берди. Бундай бахт йўқ. Бунинг учун унга диплом керак бўлмади. Бу оддий икки мисол. Иккаламиз ҳам оддий оила фарзандларимиз, иккаламизнинг ҳам ота-оналаримиз вақти келганда қийинчиликлар билан катта қилишган.

Қолаверса, саломатлигингиз ҳақида қайғуринг. Ҳар бир йўқотилган асабингиз толаси қайта тикланмайди. Ўзингизга бўлган ишончни ўзингиз пастлатиб юборманг. Ота-онангиз ва атрофдагилар юзига яна ҳам ишонч билан қаранг. Айб иш қилгандек қараманг. Шундоқ ҳам сиқилиб турган, сизни ўйлаб ичини еб юборган уларга сизнинг табассумингиз далда бўлади. Уларга ҳозир чиқиб кулиб қаранг! Шундай қилсангиз, сиз албатта муваффақиятга эришасиз. Қандай фарзанд тарбия қилганларини кўришсин! Худони тақдирига рози бўлинг ва ҳаракатдан тўхтаманг! Агар шуларга рози бўлсангиз, табриклаймиз! Сиз «Муқобил бахтлилар» клубига қабул қилиндингиз. Афсуски бу клубга талабалик бахтига эришганларни таклиф қила олмаймиз. Клубимиз таниқли аъзолари бунга йўл беришмайди. Клуб Марк Зуккерберг (Facebook асосчиси), Томас Эдисон (ихтирочи), Абраҳам Линколн (Американинг энг машҳур президенти) каби олий ўқув юртида ўқимаган машҳурлар билан тўлиб қолган. Бир дона жойимиз қолган, сизга илиндик. Клубимизга аъзо Учинчи йўлдан кетасизми?

Хуршид Марозиқов

Манба: Fikrbank.com

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан