Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Божхоначилар жорий йил етти ойи давомида 20 кг тилла контрабандасини фош этишди
15.08.2017 18:52,  
100

"Тошкент-Аэро" ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари қонунчилик тартибини бузишга уринган шахсларни фош қилди. Бу ҳақда Миллий ахборот агентлиги хабар қилди.

Боку-Тошкент рейси билан учиб келган фуқаро Г. божхона кўригидан ўтказилганда 5 жуфт зирак, 3 дона узук ва бошқа заргарлик буюмларини багажидаги кийимларнинг ички астарига қадаб қўйганча олиб кираётган пайтда тўхтатиб қолинди. Йўловчи божхона декларациясида ва божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилинмаган ушбу тилла тақинчоқларнинг умумий оғирлиги 52 граммни ташкил қилди.

Истанбул — Тошкент рейси бўйича парвозини якунлаган фуқаро Х. холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганда, ушбу аёл 107 грамм оғирликдаги заргарлик буюмларини яширгани аниқланди.

Ҳозир мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Тошкент-Аэро" ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан ҳамкорликда жорий йилнинг ўтган 7 ойи давомида аниқланган 89 божхона қоидабузарлиги бўйича қиймати 1,3 миллиард сўмдан ортиқ салкам 20 килограмм оғирликдаги тилла ва заргарлик буюмлари ноқонуний олиб ўтилишининг олди олинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан