Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тожикистон президенти доирачи аёллар ҳаяжонлангани учун хотин-қизлар раисини ишдан ҳайдади
16.08.2017 10:16,  
8

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон мусиқачиларнинг омадсиз чиқиши туфайли амалдор аёлни ишдан ҳайдади, деб хабар қилди Тожикистон маҳаллий ОАВлари.

Хабарда айтилишича, ўтган ҳафтада Тожикистон раҳбари Хатлон вилоятининг Хуросон туманига ташриф уюштирган. Анъанага кўра, Раҳмонни кичикроқ концерт билан кутиб олишган. Аммо президент Раҳмонга "Очанжонхо" (Онажонлар) доирачи ансамблларининг чиқиши манзур бўлмайди.

Доира чертаётган аёллар эҳтимол, қаттиқ ҳаяжондан ритмга туша олмайдилар ва Раҳмон бундан қаттиқ норози бўлади.

Доирачиларнинг хатолари учун ансамбл раҳбари эмас, балки туман хотин-қизлар ва оила масалалари раиси Зиёда Саломова жавоб берди. Аёл ўша куни ишдан олинди.

Саломова ўзининг лавозимдан озод этилганидан хафа эмаслигини айтган ҳолда, мусиқачиларнинг хатоси учун ансамбл раиси жавоб бериши керак эди, деган фикрни билдириб ўтган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан