Ўзбекистонлик олимлар шўр ерларни ювиш усулини ихтиро қилишди

16.08.2017 | Ўзбекистон | 3061

Тошкент ирригация ва мелиорация институти мутахассислари Дилмурод Ахмеджонов ва Фазлиддин Жураев томонидан шакллантирилган дренаж сифатини ошириш ва шўрхок ерларнинг шўрини ювишда меҳнат сарфини камайтирувчи қурилма ихтиро қилинган.

Туйнукли дренаж очувчи қурилма рамадан, унга ўрнатилган текис пўлат пичоқ кўринишидаги устундан иборат бўлиб, унинг олд қисмига тўлқинсимон бурғи маҳкамланган, орқа томонида эса — унинг қуйи қисмига цилиндр кўринишидаги, конус шаклида ёнбошга эга алмаштириладиган туйнук очгичга уланган трос бириктирилган.

Қурилма устунга боғланган ва трос ичига ичи бўш бир ўзак кўринишида кетма-кет жойлаштирилган шланг билан таъминланган, ўзак атрофида пуркагичга уланган ва цилиндр ичидан ўтган пўлат симлардан иборат тўр жойланган.

Интеллектуал мулк агентлигининг хабарига кўра, муаллифларга фойдали моделлари учун ФАП 01216 рақамли патент берилган.