Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Қирғизистонга етиб борди
16.08.2017 10:33,  
14

Бугун, 16 август куни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация Қирғизистон Республикасига етиб борди. Бу ҳақда КирТАГ ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Уларни “Манас” аэропортида Қирғизистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Муҳаммадкалий Абулгазиев ва Ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев кутиб олдилар.

Хабар қилинишича, бугун “Ала-Арча” давлат резиденциясида Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоев Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповни қабул қилади.

Кун тартибига кўра, Абдулла Арипов қирғизистонлик ҳамкасби Сооренбай Жээнбеков билан учрашиши режалаштирилган.

Маълумот учун, Ўзбекистон делегацияси Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган Икки томонлама ҳамкорлик ва Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Ўзбекистон-Қирғизистон ҳукуматлараро комиссиялари мажлисларида иштирок этади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан