Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Давлат рақобат қўмитаси Тошкентдаги 15 та кўчмас мулк объектини савдога қўйди
16.08.2017 13:09,  
13

Ўзбекистон Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Тошкентдаги давлат активларидан ҳисобланган 15 та кўчмас мулк объектини очиқ савдоларга қўйди.

Жумладан «Саёҳат» меҳмонхонаси «бошланғич нархи — 28,6 млрд сўм), «Истироҳат» фабрикаси (20,6 млрд сўм), иккита савдо ва хизмат кўрсатиш ҳамда бошқа объектлар рўйхатдан ўрин олган.

Кўчмас мулкларни сотиб олишни истаган тадбиркорлар энг юқори сотиб олиш баҳосини таклиф этиши, ушбу давлат активлари учун энг юқори миқдорда инвестиция киритиш мажбуриятларини олиши ва янги ишчи ўринлари ташкил этиши лозим.

Савдога қўйилаётган давлат активлари рўйхати, бошланғич нархлари ва фотосуратлари Тошкент ҳокимияти сайтида эълон қилинди.

Шаҳар маъмуриятидан «Газета.uz"га хабар қилинишича савдолардан тушган бир қисм маблағлар пойтахтдаги йўлларни таъмирлашга йўналтирилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан