Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон мобил алоқа операторлари абонентлар сўзлашувларини кузатмайди
16.08.2017 17:11,  
31

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган мобил алоқа операторларига Россияда қабул қилинган талабларга (Пакет Яровой) ўхшаш бўлган янги талабларни жорий этиш кўзда тутилмаяпти. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Халқаро Пресс-клуб анжуманида маълум қилди.

"Яровой пакети" талабларига кўра, Россияда мобил алоқа операторларга ва маълумотларни тарқатувчи ташкилотларга ярим йил давомида фойдаланувчиларнинг хабарларини сақлаш, шунингдек 3 йил ва бир йил мобайнида қўнғироқлар ва ёзишмалар тўғрисидаги маълумотларни сақлаш ва давлат органларга тақдим этиш вазифалари юклатилган.

"Ҳозирча бундай режалар йўқ, шу боис ортиқча ваҳимага ҳожат йўқ", — деб жавоб берди вазир Шерматов.

Эслатиб ўтамиз, шу йилда Ўзбекистонда мобил алоқа мижозлар сони 21,5 млн кишидан ортди. Ҳозирги вақтда мобил алоқа бозорида GSM стандартида ишлайдиган 4 та — Beeline, Ucell, UMS и Uzmobile операторлар фаолият кўрсатмоқда.

Beeline энг кўп мижозларга эга бўлиб, 2016 йил якунида 9,5 млн кишидан ортиқ мижозлари бор.

Келгуси беш йил ичида миллий мобил алоқа оператори Uzmobile ўзининг мижозлар сонини 11 млн кишига етказиш режалаштирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан