Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қотиллиги учун 20 йилдан буён қидирилаётган ўзбекистонлик Россияда қўлга олинди
16.08.2017 17:12,  
6

Бундан 20 йил илгари содир этган жинояти учун қидирувда бўлган 46 ёшли ўзбекистонлик шахс Россиянинг Калининград вилояти ички ишлар бошқармаси жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда Калининград вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Халқаро қидирувда бўлган ушбу шахснинг яширинган манзили тезкор тадбирлар чоғида аниқланди. Ўзбекистон ҳуқуқ тартибот органлари маълумотига кўра, у 1996 йилда бир гуруҳ шахслар билан талончилик жиноятини содир этиш вақтидаги қотилликка алоқадор.

Ҳозирда уни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш бўйича чоралар кўрилмоқда.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан