Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Афғонистон президенти Ўзбекистонга ташрифга тайёргарлик кўрмоқда
16.08.2017 21:01,  
6

Мирзиёев таклифидан сўнг Афғонистон президенти Ўзбекистонга ташрифга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда Афғонистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Сайид Шаҳобуддин Тимурий "Жаҳон" ахборот агентлигига Ўзбекистон мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан билдирган қутлови давомида айтиб ўтган.

"Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг таклифига биноан Афғонистон Ислом Республикасининг Президенти Муҳаммад Ашраф Ғанининг Ўзбекистонга расмий ташрифига жиддий тайёргарлик кўрилмоқда. Мазкур ташриф доирасида хавфсизлик, темир йўл транспорти, энергетика, қишлоқ хўжалиги, енгил саноат, соғлиқни сақлаш, кимё ва автомобил саноати каби соҳаларда ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган 20 дан зиёд давлатлараро, ҳукуматлараро, вазирлик ва идоралараро ҳужжатларнинг имзоланиши кўзда тутилган", — деб айтган Шаҳобуддин Тимурий.

Элчи Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида азалдан дўстона ва яхши қўшничилик муносабатлари мавжудлигини айтиб, икки мамлакат аҳлини тарихий савдо алоқалари, маданий ва анъанавий урф-одатлар боғлаб туриши, икки халқ битта дарёдан сув ичишини таъкидлаб ўтган.

"Албатта, мамлакатларимиз раҳбарлари ўртасида халқаро анжуманлар доирасида ўтказилаётган олий даражадаги учрашувлар, турли вазирлик ва идоралар ўртасида олиб борилаётган музокаралар ҳамда келишувлар савдо ва иқтисодий, маданий ва гуманитар алоқаларнинг жадал суръатлар билан ривожланиши ва кенгайишини таъминламоқда.

Шубҳасиз, Афғонистон ва Ўзбекистон раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари натижасида икки мамлакат ўртасидаги алоқалар юқори поғонага кўтарилди, ўзаро муносабатларда янги саҳифа очилди. Мавжуд ҳамкорликнинг жадаллик билан ривожланиб бориши халқларимиз дўстлик ришталарининг янада мустаҳкамланиши ва кенгайишига, ўзаро ишонч ва ҳурмат ошишига хизмат қилади. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили лавозимининг таъсис этилиши расмий Тошкентнинг диёримизга бўлган қизиқиш ва эҳтироми юқори эканидан далолат беради".

Элчи фурсатдан фойдаланиб, мустақилликнинг 26 йиллиги муносабати билан ўзбек халқига самимий табрикларини ва эзгу тилакларини йўллаган.

"Ўлка фаровонлиги ва юксалиши йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг муваффақияти элнинг ғайрат ва шижоатига боғлиқдир, шу муносабат билан Ўзбекистон раҳбарияти ва унинг меҳнаткаш халқига бу борада катта зафарлар тилайман.

Бу шонли йўлда асло толманг, азиз биродарлар! Мустақиллик байрамингиз муборак бўлсин!"

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан