Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитойлик аскарлар Ҳиндистон аскарларини тошбўрон қилишди
17.08.2017 17:41,  
11

Ҳимолай тоғларида жойлашган Ҳиндистон-Хитой чегарасида иккала мамлакат ҳарбийлари ўртасида тўқнашув бўлиб ўтган. Бу ҳақида Guardian нашри хабар бермоқда.

Ҳиндистон расмийларининг маълум қилишича, сешанба куни бир неча нафар Хитой аскарлари икки марта Ҳиндистон ҳудудига ўтишга уринишган. Пангонг кўли яқинида Ҳиндистон армияси хитойлик ҳарбийларни ортга қайтишга мажбур қилган.

Мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, Хитой аскарлари Ҳиндистон ҳарбийларига қарат тошлар улоқтиришган. Расмийлар бундай ғалати тўқнашув узоқ давом этмагани ва вазият назоратга олинганини маълум қилишган. Айни пайтда чегарада тартиб ўрнатилган ва иккала давлат аскарлари ўз позицияларига қайтишгани хабар қилинган.

Сўнгги икки ойдан бери Ҳиндистон ва Хитой ўртасида аниқланмаган чегарада кескинлик давом этмоқда. Июнь ойида ҳиндлар Доклам, хитойликлар эса Донгланг деб номлайдиган баҳсли чегара ҳудудида Хитой аскарлари йўл қуришни бошлаши вазиятни кескинлаштирган.

Ҳудуд Хитой, Ҳиндистон ва Бутан ўртасида жойлашган бўлиб, анчадан буён Бутан ва Хитой ўртасида талаш бўлиб келади. Ҳиндистон Бутаннинг иттифоқчиси сифатида Докламни Хитойдан ҳимоя қилишни истамоқда. Шунинг учун Ҳиндистон армияси аскарлари Докламга жойлаштирилган.

Хитой ҳукумати Ҳиндистондан аскарларини олиб чиқиб кетишни талаб қилган. Аммо Ҳиндистон томони Хитой аскарлари Докламни тарж этмагунча чекинмаслигини маълум қилган. Хитой ва ҳиндистон ўртасида 1962 йилда Доклам устидан қиса уруш ҳам келиб чиққан эди. Маълумот учун, Хитойнинг Доклам ҳудудида йўл қуриши Бутан билан 1988 йилда эришилган битимга зид ҳисобланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан