Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент вилоятида 52 бино ва иншоот фаолияти вақтинча тўхтатилди
17.08.2017 19:24,  
4

Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан 9 августдан 16 августга қадар ўтказилган профилактика тадбирларида 7 минг 115 хонадон, 145 корхона-ташкилот, таълим муассасаси ва бошқа масканларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, ёнғин келиб чиқишининг олдини олиш бўйича текширувлар ўтказилди. 

Ёнғинлар профилактикаси доирасида туман ва шаҳарларда бир қатор тадбирлар амалга оширилди. Ҳафта давомида вилоятда 34 ёнғин содир бўлган, фуқаролар жиддий тан жароҳати олмаган.

Текширувлар давомида ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузган 103 нафар мансабдор шахс ва фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилди. Ёнғин келиб чиқиш хавфи бўлган 52 бино ва иншоотнинг иши вақтинча тўхтатилди, деб хабар беради ЎзА.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан