Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Саудия Арабистонида бир ой ичида иккинчи шаҳзода вафот этди
17.08.2017 19:31,  
18

Саудия Арабистони қирол оиласида шаҳзода Бандар бин Фад бин Саад бин Абдулрахман ал Сауднинг вафоти ҳақида хабар қилди.

Шаҳзода чоршанба куни вафот этган. Пайшанба куни эса уни дафн этиш маросими бўлиб ўтади. Шаҳзоданинг ўлими сабаби хабар қилинмаган.

Саудия Арабистони қирол оиласининг ҳаёти бу йил янгиликларга бой бўлди. Дастлаб қирол Салмон бин Абдул Азиз ал Сауд валиаҳд шаҳзодани ўзгартиришга қарор қилди. Ушбу йилнинг 21 июнида ўтказилган махсус овоз бериш жараёнида Саудия Мудофаа вазири лавозимини эгаллаб турган 31 ёшли шаҳзода Муҳаммад бин Салмон валиаҳд шаҳзода этиб тайинланган эди.

Ундан сўнг, 8 август куни Саудия Арабистонининг яна бир шаҳзодаси — Салмон бин Абдуллоҳ бин Турки ал Сауд вафот этди. Eremnews хабарига кўра 26 ёшли шаҳзоданинг ўлимига юрак хуружи сабаб бўлган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан