Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ташкил этилади
17.08.2017 19:55,  
42

Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ташкил этилади. Янги тузилма бир қатор кичик бизнес соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш билан шуғулланади. Масалан, тижорат банкларга пул маблағлар ажратади, жумладан, чет эл кредит тармоқларни жалб қилиш, келгусида тадбиркорларнинг қарзларини тўлашга йўналтирилади.

Жамғарма банк кредитларининг умумий миқдоридан 50 фоизгача, 500 минг доллардан ортиқ бўлмаган миқдорда кичик тадбиркорлик субъектларига кафолат тақдим этади. Шунингдек, кредитлар бўйича фоиз ҳаражатларини тўлаш мақсадида 1 млн доллардан ортиқ бўлмаган ҳолатларда компенсациялар тақдим этади.

Энг қизиқ бўлган томони шундаки, жамғарма маблағлари биринчи навбатда қишлоқ хўжалиги, замонавий ва юқори самарали бўлган иссиқхоналарни ташкил этиш, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, қуён кўпайтириш, асаларичилик, узумчилик ва боғдорчилик ҳамда интенсив боғларни ривожлантириш учун молиятлаштирилади.

Бундан ташқари, ушбу рўйхатга қишлоқ хўжалик маҳсулотларни қайта ишлаш, мева сабзавотларни сақлаш инфратузилмаси ва логистик марказларни барпо этиш ҳамда қўп қаватли биноларда умумий фойдаланиладиган жойларни таъмирлаш ва ободонлаштириш лойиҳалари киритилади.

Жамғарманинг молиявий базаси Тошкентдаги кичик саноат зоналарнинг кафолат жамғармаси ва кичик тадбиркорликни ривожлантириш кафолат жамғармаси ҳисобидан 50 млн доллар ва 100 млрд сўм шаклланади. Шунингдек, тузилма йиллик бюджет тўловларини олади. Бу йилда сал кам 100 млрд сўм маблағ ажратиш режалаштирилган.

Жамғарманинг яна бир молиявий манбаси Марказий банкдир. У ҳар йили ўзининг даромадларининг бир қисмини янги тузилмага ўтказиб беради. Шунингдек, халқаро молиявий институтлар, хорижий ҳукумат ташкилотлари ва донорларнинг гранд ва кредитлар ҳисобидан шаклланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан