Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Барселонада терактдан 18 давлат фуқаролари жабр чекди
18.08.2017 07:18,  
2

Барселона марказидаги кўчада оқ микроавтобус одамларни босиб кетиши натижасида 13 киши ҳаётдан кўз юмган ва 100дан ортиқ инсон шикастланган. Ушбу ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 18ларда рўй берган. Бу ҳақда France-Presse (AFP) ахборот агентлиги маҳаллий ҳокимиятга асосланиб хабар берди.

Хабарларга кўра, рулдаги шахс автомобилни тўхтатиб, воқеа жойидан қочиб кетган. Полиция ҳодисани “террор ҳужуми” деб баҳолади. Жароҳат олганлардан 10 нафарининг аҳволи оғир.

Жабр кўрганлар орасида Франция, Германия, Нидерландия, Аргентина, Венесуэла, Белгия, Австралия, Венгрия, Перу, Шимолий Ирландия, Греция, Куба, Македония, Хитой, Италия, Руминия ва Жазоир фуқаролари бор. Барселона туристик шаҳар ҳисобланади.

Терактни “Исломий давлат” зиммасига олганлиги айтилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан