Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






БМТ: Саудия Арабистони Яманда уруш жиноятларини амалга оширмоқда
18.08.2017 18:17,  
7

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Саудия Арабистони бошчилигидаги араб коалициясининг Яманда фуқаролар урушида 2016 йилдаги иштироки юзасидан ҳисобот тайёрлади, дея хабар бермоқда Associated Press​ агентлиги.

Ташкилот бош котиби Антонио Гутеррешнинг айтишича, ўтган йили уруш туфайли Яманда ҳалок бўлган ёки жароҳат олган болаларнинг ярмидан кўпроғи учун масъулият коалиция зиммасига тушади. БМТ ҳисоб-китобларига кўра, 2016 йилда 1 340 нафар бола уруш қурбони бўлган ёки яраланган бўлиб, шундан 683 нафар жабрланувчи учун Саудия бошлиқ коалиция сабаб бўлган.

Ҳисоботда қайд этилишича, ҳусий исёнчиларининг ҳужумлари 414 нафар боланинг ҳалок бўлиши ёки жароҳат олишига олиб келган. Қолган талафотлар эса Ал-Қоида ва ИШИД гуруҳлари ҳужумларига алоқадор бўлган. Умумий ҳисобда 2016 йил давомида 502 нафар яманлик бола ҳалок бўлган ва 838 нафар болалар жароҳат олишган.

Бундан ташқари, йил давомида Ямандаги мактаб ва шифохоналар нишонга олинган 52 та ҳужумдан учдан икки қисми коалиция томонидан содир этилган. 2016 йилда Яман мактаблари ва шифохоналарига 52 марта зарба берилган бўлиб, шундан 38 ҳужум иттифоқчи қўшинлар томонидан амалга оширилган.

Яманда Эрон дастаклаётган ҳусий исёнчилари ва ҳукумат қўшинлари ўртасида фуқаролар уруши бошланганига яқинда 3 йил тўлади. Исёнчилар 2015 йилнинг баҳорида пойтахт Санани эгаллаб олиши ва президент Абдурраббу Ҳодийнинг Саудия Арабистонига қочиб ўтишидан кейин араб давлатлари коалицияси урушга қўшилган.

Уруш туфайли ҳозирга қадар 10 мингдна ортиқ киши қурбон бўлган ва 40 мингдан ортиқ киши майиб бўлган. 2 ярим мингдан ортиқ мактаблар вайрон бўлган Яманда 2 миллиондан ортиқ болалар таълим олиш ҳуқуқидан маҳрум.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳар йили болалар ва қуролли низоларга бағишланган ҳисобот эълон қилади. 2016 йилги ҳисоботда Яманда кураш олиб бораётган гуруҳлар қаторида Саудия бошчилигидаги коалиция ҳам болалар ўлимига жавобгарлар рўйхатига киритилган эди. Аммо бир неча кун ўтгач, Саудия Арабистони мазкур рўйхатдан чиқариб ташланган. Саудия Арабистони «қора рўйхат»дан олиб ташлашлари учун БМТга бериладиган молиявий ёрдамни тўхтатиш билан таҳдид қилгани хабар қилинган.

Эслатиб ўтамиз, БМТнинг болалар ва қуролли келишмовчиликлар бўйича 2015 йилги ҳисоботида Саудия Арабистони «қора рўйхат»дан ўрин олган эди. 2015 йилда Яманда содир бўлган 306 нафар болалар ўлими ва 400 дан ортиқ жароҳатланишларга қироллик бошчилик қилаётган коалиция жавобгарлиги қайд этилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан