Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Ўзбекистон ҳаво йўллари" компанияси авиачипталарни миллий валютага сотади
18.08.2017 18:19,  
15

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси тез кунларда республика фуқароларига авиачипталарни миллий валюта — сўмда сотилиши ўтиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Ўзбекистон фуқаролари Россия йўналишидаги авиачипталарни фақат АҚШ долларга сотиб олишлари мумкин.

"Бу талабни ўзгартириш бўйича ҳозирги вақтда тегишли иш олиб бормоқдамиз. Бугунги кунда миллий валютага сотишга ўтиш бўйича ҳукумат қарори тайёрланмоқда. Тез вақтларда барча фуқаролар авиачипталарни миллий валютада сотиб олишлари мумкин бўлади", — деди суҳбатдош.

Лекин у авиачипталарни миллий валютага сотишга ўтишнинг аниқ санасини маълум қилмади. Унинг сўзларига кўра, бу конвертация билан боғлиқ. Бу ерда авиакомпанияга боғлиқ бўлмаган ҳолатлар мавжуд.

Суҳбатдошнинг сўзларига кўра, миллий авиакомпания томонидан босиқ нарх сиёсати олиб борилади. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" авичипта нархлари бошқа компаниялар билан солиштирилганда нафақат ўзбекистонликларга, балки чет эл фуқароларига ҳам мақбул ва ҳаммабопдир.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан