Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент вилоятида 3 кишини ўлдирганликда гумонланувчи шахс ушланди
19.08.2017 09:39,  
8

Бугун, 18 август куни эрталаб Тошкент вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «а» ва «ж» бандларида (икки ёки ундан ортиқ шахсни ўта шафқатсизлик билан қасддан ўлдириш) назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумон қилинувчи М.Мусаев ушланди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси сайтида хабар берилди.

Суд томонидан М.Мусаевга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эхтиёт чораси қўлланилди.

Бундан аввал жорий йилнинг 15 август куни вилоят прокуратураси томонидан Тошкент вилояти Зангиота тумани «Туробобод» маҳалласи Туркистон кўчаси 15-уйда М.Комилов (1938 й.т.), Ш.Комилова (1951 й.т.) ва Ш.Абдиеваларнинг (1967 й.т.) қасддан ўлдирилганлиги ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилган, мазкур жиноят иши бўйича М.Мусаевга нисбатан қидирув эълон қилинган эди.

Жиноят мазкур маҳаллада ўрнатилган кузатув камераси орқали ёзиб олинган видеотасвир ёрдамида фош этилган.

Ҳозирги вақтда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят прокуратурасининг  ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан