Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хорижга чиқиш паспорти қанча муддат ичида берилиши маълум бўлди
19.08.2017 11:30,  
73

Ўзбекистон ҳукумати Ўзбекистон фуқароларининг хорижга чиқиш паспорти дизайнини 2017 йил ноябри охирига қадар тасдиқлайди, деб маълум қилди Вазирлар Маҳкамасидаги манба.

Суҳбатдошнинг айтишича, у 10 йил муддатга бериладиган 48 саҳифали ҳужжат бўлади. Вояга етмаганларга бериладиган болалар хорижга чиқиш паспортининг амал қилиш муддати 5 йилни ташкил этади.

"Замонавий технологияларни жорий этиш ҳисобига ҳужжат бериш жараёнини максимал даражада енгиллаштиришни режалаштирганмиз. Масалан, янги паспортни бериш муддати 5 кунга қисқартирилади ва атиги 10 иш кунини ташкил қилади. Бундан ташқари, фуқаролар вақтдан ютишлари учун электрон навбатга ёзилиш имкониятига эга бўладилар", — деди манба.

Унинг айтишича, хорижда юрган Ўзбекистон фуқароларининг ҳужжат алмаштиришларига нисбатан либерал муносабат яна бир муҳим жиҳат ҳисобланади.

"Ўзбекистонликларнинг оммавий равишда элчихоналарга келишларининг олдини олиш ва фуқароларни ортиқча даҳмазалардан халос қилиш мақсадида уларга 2011 йилги намунадаги амалдаги биометрик паспортларидан унинг амал қилиш муддати тугагунига қадар фойдаланишларига рухсат берилади. 2019 йил январида хорижга чиқиш паспортлари амалга киритилган вақтда стикер муддати тугамаган фуқаролар хорижга чиқишда эски паспортларидан фойдаланишлари мумкин бўлади", — деди у.

Хорижий паспорт олиш учун ҳужжат топширган фуқаролар аризалари мақомини кузатишлари учун махсус электрон хизмат ишга туширилади.

Узун навбатлар юзага келишининг олдини олиш учун электрон тизим жорий этилиши билан бирга ҳужжатларни қабул қилиш ва паспорт топшириш тизими ҳам такомиллаштирилади. Хусусан, паспорт олиш учун фуқаро доимий яшаш жойидаги туман ёки шаҳар миграция ва фуқароликни қайд этиш бўлимларига мурожаат қилиши мумкин бўлади. Ҳозирда вилоятлар аҳолиси бунинг учун вилоят бошқармаларига мурожаат қилишлари лозим, бу эса уларнинг ортиқча вақт ва пул сарфлашларига олиб келмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан