Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда ягона экспорт бренди - Best in Uzbekistan жорий қилинади
21.08.2017 15:21,  
9

Ўзбекистонда ягона экспорт бренди — Best in Uzbekistan жорий этиш масаласини кўриб чиқмоқда, деб хабар қилди Спутник нашри Иқтисодиёт вазирлиги вакилига асосланиб.

Бу чора тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бизнес юритиш шароитларини яхшилаш бўйича қабул қилинган ҳукумат лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда.

"Дунёда кўплаб давлатлар ўз сифатли маҳсулотларини тарғиб қилиш ишларини ягона мамлакат бренди орқали амалга оширишмоқда. Буни жадал равишда МДҲ мамлакатларида, хусусан Россияда ҳам татбиқ этишган. Бу вазифани қисман давлатга ўтказиш ҳисобига ташқи бозорларда маркетинг ва реклама ҳаражатларини камайтиришга ёрдам беради. Ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, бундай чора ўзбек маҳсулотларининг дунёда танилиши ва уларга бўлган талабнинг бир неча бор кўпайтиришга ёрдам беради", — деб таъкидлади суҳбатдош.

Янги брендни ишлаб чиқиш жараёнига энг етакчи мутахассислар, шу жумладан хорижий экспертларни жалб қилиш режалаштирилмоқда. Бу борада очиқ танлов эълон қилиниб, унда барча хоҳловчилар иштирок этиши мумкин.

Ўзбекистон ишлаб чиқарувчилари ушбу брендни бепул ишлатиши мумкин бўлади, лекин маҳсулотлар юқори сифат стандартларига тўлиқ жавоб бериши зарур.

Суҳбатдошнинг сўзларига кўра, бундай брендни яратишда айрим хавфлар ҳам бор. Хусусан, хориж мамлакатларга сифатсиз ишлаб чиқарувчилар томонидан маҳсулотлар етказилиши мумкин. Буни олдини олиш мақсадида маҳсулотларни ягона бренддан фойдаланиш ёки халқаро стандарларга мувофиқлиги ҳақида сертификатлаштириш тартибини жорий этиш кўзда тутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда жорий йилнинг июл ойи якунида республикада мева-сабзовотлар экспорти учун ягона бренд — UzAgro ишлаб чиқилган эди. Мазкур бренд дунёнинг исталган нуқтасига етказиб берилаётган маҳсулотларнинг юқори сифатли эканлиги кафолати ҳисобланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан