Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Арзон уй-жойга автомобиль қўшиб берилмоқда
22.08.2017 09:01,  
10

Арзон уй-жойга енгил автомобиль қўшиб берилмоқда, деб маълум қилган жорий йилда 190 дан зиёд уй-жой қурилишини молиялаштирган "Ипотека-банк" матбуот-хизмати. Бу ҳақда Ўзбекистон Ҳукумат портали расмий сайтида хабар берилди.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 22 ноябрдаги "2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори Ипотека-банк" ходимларини ҳам янги марралар сари руҳлантирган.

Банк матбуот хизмати маълум қилишича арзон уй-жойлар учун пул тўлаётган мижозларга "Имконият" номли ютуқли омонат ҳам таклиф қилинган эди. Бу тадбирлар жорий йилнинг 10 январидан 1 апрелига қадар давом этган. Ана шу муддатда бошланғич маблағ тўлаган фуқаролар ихтиёрий равишда унда иштирок этди.

Айни пайтда ютуқли лотереяда 5 минг 535 нафар, хусусан, Тошкент шаҳридан 2 минг 382 омонатчи иштирок этди. Ютуққа 500 га яқин қимматбаҳо маиший техника ва 14 дона "Spark" автомобили қўйилган эди. Бугун ана шу ютуқларнинг ғолиблари аниқланган.

"Мақсад ёш оилалар, эскирган уй-жойларда яшаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган бошқа тоифадаги фуқароларни арзон, қулай, замонавий уй-жойлар билан таъминлаш, турмуш даражасини янада ошириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлашдир", — дейилади банк матбуот-хизмати хабарида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан