Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ ва Россия ўртасидаги дипломатик уруш янги босқичга кирди
22.08.2017 09:28,  
5

Москва шаҳридаги АҚШ элчихонаси Россия фуқароларига ноиммиграцион визалар берилмаслигини эълон қилди. Associated Press агентлиги хабар беришича, россиялик сайёҳлар 8 кун давомида АҚШ визасини ололмайдилар.

Элчихона тарқатган баёнотга кўра, ноиммигратисон визалар бериш бугундан бошлаб тўхтатилади. 1 сентябр санасидан бошлаб эса фақат Москва шаҳридаги консуллик идораси сайёҳлик визасини тақдим қилишни бошлайди. Аммо Санкт-Петербург, Екатеринбург ва Владивостокдаги консуллик идорасида виза берилмайди.

Россия Федерацияси тарқатган расмий маълумотга кўра, ҳар йили 250 мингга яқин россияликлар АҚШга саёҳат қилади. АҚШ ҳукуматининг қарори Россия томонидан америкалик дипломатларни камайтириш бўйича қўйилган талабга қарши жавоб ўлароқ эълон қилинмоқда.

Россия ҳукумати АҚШ Конгресси томонидан эълон қилинган янги санкцияларга жавоб тариқасида мамлакатдаги АҚШ дипломатик мисисияси ходимлари сонини АҚШдаги россиялик дипломатлар сонига тенглаштириш ҳақида қарор чиқарган эди. Кремлнинг талабига мувофиқ, Россиядаги америкалик дипломатлар сони 755 нафаргача қисқартирилиши керак.

Айни пайтда Россиядаги АҚШ элчихонаси ва 3 та консуллик идорасида мингдан зиёд одам хизмат қилади. Ходимларнинг аксарияти эса маҳаллий аҳоли вакиллари ҳисобланади. АҚШ Давлат департаменти қарорига изоҳ берар экан, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров мазкур қарор «россияликларни ўз ҳукуматларидан норози қилиш мақсадида» ўйлаб топилганини айтган

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан