Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳиндистон икки қадимий ноёб асар нусхаларини Ўзбекистонга топширди
22.08.2017 13:37,  
20

21 август куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Деҳли шаҳрида Ҳиндистон Миллий музейига ташриф буюрди, деб хабар қилади ТИВ матбуот хизмати.

Мазкур музей мамлакатнинг асосий тарихий-бадиий хазинаси ҳисобланиб, у қадимги ёдгорликларнинг бой коллекцияси, ўтмишдаги цивилизацияларнинг археология бойликлари ҳамда маданият ва этник хилма-хиллик экспонатларини ўзида жамлаган.

Ҳозирги кунда музейда 200 мингдан ортиқ ҳинд ва хориж санъати намуналари сақланади.

Меҳмонлар Марказий Осиё буюмларига бағишланган ва минтақамизнинг Ҳиндистон билан боғловчи кўп асрлик ва самарали алоқалари ҳақида гувоҳлик берувчи махсус галерея билан таништирилди.

Давлат раҳбарининг ўзбек халқининг тарихий ва маданий бойликлари намуналарини Ватанга қайтариш тўғрисидаги топшириғини бажариш доирасида Ўзбекистон Элчихонаси Ҳиндистон томони билан Миллий музейда сақланаётган Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 1528 йилда ёзилган “Девони Бобур” қўлёзмасининг ва 1640 йилда чизилган “Шахзода Дори Шикоҳнинг тўй маросими” миниатюрасининг нусхаларини Ўзбекистон томонига расман топшириш масаласини келишиб олди.

Ҳиндистон Миллий музейи Бош директори Будҳа Рашми Мани Ўзбекистон делегациясига юқорида қайд этилган қўлёзма ва миниатюра нусхаларини расман топширди. Улар Ўзбекистон Давлат тарих музейидан жой олади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан