Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистонда янада кўпроқ GM Uzbekistan автомобиллари йиғилади
22.08.2017 13:39,  
19

Қозоғистоннинг Уст-Каменогорск шаҳридаги "Азия авто" АЖ заводида Ravon R2 ва Ravon R4 автомобилларини йиғиш бошлаш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Бу ҳақда Подробно нашри хабар қилди.

Бундан ташқари, GM Uzbekistan компанияси томонидан Асака заводида яқин вақтларда янги моделлар ўзлаштирилиши ҳисобига янги турдаги автомобилларни ишлаб чиқариш кўзда тутилмоқда.

Ҳозирда аниқ моделлар рўйхати аниқлаштирилмоқда.

Сал олдин GM Uzbekistan Қозоғистон миллий автотранспорт ишлаб чиқарувчи — AllurGroup компанияси билан биргаликда Костанай вилоятида Ravon Nexia R3 русумли автомобилларни йиғишни бошлаганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Бугунги кунда Қозоғистонда Ravon Nexia R3 автомобилига харидорларнинг қизиқиши ортмоқда. Жумладан, 2017 йил 4 ойлик ҳисоб-китобларга кўра, Ravon Nexia R3 автомобили қозоғистонлик харидорлар учун энг оммабоп бўлган автомашиналар рўйхатида юқори ўринни олган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан