Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентдаги яна еттита бозорда банкоматлар ўрнатилди
22.08.2017 17:47,  
18

Тошкентдаги яна 7 та бозорда пулни нақдлаштириб берадиган банкоматлар ўрнатилди, деб хабар берди UZ24.

Хабарга кўра, айни вақтда "Аския" ва Бўзбозорда ("Ипотека-банк"ка қарашли), "Авиасозлар", "Қорақамиш" ва Сергели деҳқон бозорида (Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки), "Чилонзор" ("Микрокредитбанк") ва "Ўрикзор" савдо мажмуасида ("Ипак йўли банк") биттадан банкомат ишлаб турибди.

Маълумот берилишича, банкоматларга ҳар куни ўртача 30 млн сўм пул қўйилади.

"Микрокредитбанк" маълумотларига кўра, банк йилнинг сўнгига қадар Ўзбекистон бўйлаб 15 та банкомат ўрнатишни режалаштирмоқда.

Аввалроқ Халқ банки томонидан пойтахтнинг Олой, Юнусобод ва Қўйлиқ бозорларида банкоматлар ўрнатилганди. Ушбу қурилма орқали бир кунда битта картадан 100 минг сўмгача нақд пул ечиб олиш мумкин, жараён 1,5 – 2 дақиқа давом этади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан