Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Толибон: Афғонистон америкаликлар учун мозор бўлади
23.08.2017 09:35,  
5

Толибон гуруҳи вакили Забиуллоҳ Мужоҳид АҚШ президентининг Афғонистонга қўшимча аскарлар жўнатишга оид қарорига ташкилотнинг муносабатини маълум қилди, дея хабар бермоқда Al Jazeera​ телеканали.

Забиуллоҳ Мужоҳиднинг айтишича, АҚШ ҳукумати Афғонистонда америкалик аскарларнинг ҳаётини бекорга қурбон қилмоқда. «Агар Америка ўз қўшинларини олиб кетмайдиган бўлса, Афғонистон тез орада АҚШ қудрати кўмильадиган мозорга айланади», – деб айтган Толибон вакили.

Доналд Трамп шу ҳафтада АҚШнинг Афғонистондаги сиёсатида ўзгариш юз беришини маълум қилган эди. АҚШ ҳукумати Афғонистон борасида айнан қандай қарор қилгани тўғрисидаги маълумот ошкор қилинмаган. Оқ уй расмийсининг билдиришича, АҚШ президенти Афғонистонга 4 мингга яқин қўшимча аскарлар жўнатишга буйруқ берган.

Аввалроқ, Доналд Трамп Афғонистондан аскарларни олиб кетиш Ал-Қоида ва ИШИД каби гуруҳлар учун имконият бўлиши ҳақида гапирган эди. Айни пайтда Афғонистондаги Америка ҳарбийлари сони 8 400 нафар атрофида эканлиги тахмин қилинади. Бундан ташқари, мамлакатнинг амалдаги ҳукуматига кўмак бериш учун 5 мингга яқин НАТО кучлари ҳам сақланиб турибди. Солиштириш учун, 2010 йилда Афғонистондаги америкалик аскарлар сони 100 минг кишига етган эди.

АҚШнинг Афғонистонга ҳужуми 11 сентябр воқеаларидан кейин, 2001 йилнинг 7 октябр куни бошланган эди. АҚШ ҳукумати 16 йил давомида урушга 800 миллиард доллар сарфлаган ва 2 200 дан ортиқ америкалик аскарлар ҳалок бўлган.

Афғонистонлик тинч аҳоли орасидаги қурбонлар сони бўйича расмий маълумотлар йўқ. Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, уруш туфайли 30 мингга яқин тинч аҳоли қурбон қилинган. БМТнинг Афғонистондаги ёрдам миссияси маълумотларига кўра, жорий йилнинг дастлабки 6 ойи давомида камида 1 662 нафар тинч фуқаролар ҳалок бўлган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан