Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ самолётлари Раққада аҳоли уйларини бомбардимон қилмоқда
23.08.2017 09:37,  
9

Суриянинг Раққа шаҳрида АҚШ бошчилигидаги ҳарбий коалициянинг ИШИДга қарши кураши давом этмоқда. Al Jazeera ​телеканали хабар беришича, сўнгги 48 соат ичида коалициянинг ҳаво ҳужумларида 100 дан ортиқ тинч аҳоли вакиллари қурбон бўлган.

ИШИД жангариларига қарши жанглар Раққанинг аҳоли зич истимоқат қиладиган мавзеларида давом этмоқда. Охирги икки кунда айниқса қурбонлар жуда кўп бўлган. Шаҳарнинг шарқий қисмидаги Беду ва Суханий маҳаллаларида душанба куни 55 киши ҳалок бўлган. Буюк Британиянинг Сурияда Инсон ҳуқуқларини кузатиш ташкилоти якшанба куни 27 киши, душанба куни эса 42 киши, жумладан, 19 нафар бола 12 нафар аёл ҳаётдан кўз юмганини тасдиқлаган.

ИШИД назоратидаги шаҳар АҚШ дастагидаги «Сурия демократик кучлари» томонидан қамал қилинган бўлиб, якшанба кунидан бошлаб коалиция Раққа марказини ҳаводан ўққа тутишни бошлаган. Сурияда Инсон ҳуқуқларини кузатиш ташкилоти раҳбари Рами Абдурраҳмоннинг айтишича, коалиция шаҳардаги ИШИД жангарилари борлиги тахмин қилинган барча биноларни нишонга олмоқда.

Август бошлари «Чегарасиз шифокорлар» ташкилоти Раққада озиқ-овқат ва жароҳатланган аҳолини даволаш учун керакли дори-дармон етишмаётганини маълум қилган эди. Раққадан қочиб чиқишга муваффақ бўлган қочқинлардан бири шундай дейди:

“Раққада ҳаво ҳужумидан омон қолсангиз, миномёт ҳужумида ёнасиз. Миномёт ҳам ўлдира олмаса, снайперга нишон бўласиз. Шунда ҳам тирик қолсангиз, бомба портлаши барибир сизни ҳалок қилади. Буларнинг барчасидан омон қолишга уринмасак ҳам бўлади. Чунки одамлар очлик ва ташналик чангалида қолган. У ерда овқат ҳам, сув ҳам электр энергияси ҳам йўқ.”

АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция Ироқ ва Суриядаги ҳарбий ҳаракатларда тинч аҳоли ўлимини камайтириш учун мунтазам чоралар кўрилишин иддао қилади. Пентагон тарқатган расмий маълумотга кўра, 2014 йилдан бери коалиция ҳужумларида 624 нафар тинч фуқаролар ҳалок бўлган. Аммо ҳуқуқ ташкилотлари бу кўрсаткич анча камайтирилганини айтишади.

ИШИДнинг норасмий пойтахти ва Суриядаги сўнгги йирик таянчи бўлган Раққада БМТ маълумотларига кўра 25 минг аҳоли қамалда қолган. Шаҳарда озиқ-овқат ва ёнилғи захираси тамом бўлган ва гуманитар таъминот етиб бормаяпти.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан