Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хориждан туриб паспорт ва ОВИРни янгилаш мумкинми?
23.08.2017 10:00,  
219

Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 6 январдаги 8-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга чиқиши ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши тартиби»нинг 5-бандига кўра, чет элга вақтинча яшашга кетган (хизмат сафарига, ўқишга, даволанишга, контракт бўйича ишлашга) ва Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхонасида ёки консуллик муассасасида вақтинча консуллик ҳисобида турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари паспортнинг амал қилиш муддати тамом бўлганлиги ҳамда паспортда белгилар ва визалар қўйиш учун варақлар тугаганлиги, паспорт яроқсиз ҳолга келганлиги ёки йўқолганлиги, шунингдек, стикерни расмийлаштириш муносабати билан паспорт алмаштирилган ҳолларда Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналарига ва консуллик муассасаларига паспорт бериш ва чет элга чиқиш учун стикерни расмийлаштириш тўғрисида белгиланган шаклда ариза билан мурожаат қиладилар.

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ, уларга кириш учун кириш визалари мавжудлиги талаб этилмайдиган хорижий давлатлардаги Ўзбекистон Республикаси фуқаролари стикерни расмийлаштириш учун Ўзбекистон Республикасининг тегишли дипломатик ваколатхоналарига ёки консуллик муассасаларига белгиланган шаклдаги ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.

Фуқароларнинг аризалари дипломатик ваколатхоналар ёки консуллик муассасалари томонидан белгиланган тартибда расмийлаштирилади ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали паспортни расмийлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказига ва стикерни расмийлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига қайта жўнатилади. Расмийлаштирилган ҳужжатлар эгасига топшириш учун Ташқи ишлар вазирлиги орқали Ўзбекистон Республикасининг тегишли дипломатик ваколатхонасига ёки консуллик муассасасига юборилади. Паспортни расмийлаштиришнинг тўлиқ даврий муддати 30 иш кунидан ошмаслиги керак.

Мазкур Тартибнинг 6-бандига кўра эса, вақтинча яшаш учун чет элга кетган, у ерга ошкора келган ва чет элда доимий яшашга қарор қилган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари доимий яшашга рухсатномани расмийлаштириш учун белгиланган шаклдаги ҳужжатлар билан Ўзбекистон Республикасининг тегишли консуллик муассасасига мурожаат қиладилар.

Консуллик муассасаси фуқароларнинг чет элда доимий яшаш учун қолдириш бўйича ҳужжатларини расмийлаштиради ва масалани белгиланган тартибда келишиш учун ҳужжатларни Ташқи ишлар вазирлиги орқали Ички ишлар вазирлигига юборади.

Демак, чет элда вақтинча ёки доимий яшовчи Ўзбекистон фуқаролари мазкур хорижий давлатдаги Ўзбекистон элчихонаси ёки консуллик муассасаларидан хорижга чиқиш стикерини олиши мумкин. Шунингдек, улар элчихона ва консуллик муассаларидан паспортини алмаштириши ҳам мумкин. Бунинг учун улар аввало хорижда вақтинча турувчи ёки доимий яшовчи шахс сифатида элчихона ёки консуллик муассасасидан рўйхатдан ўтиши лозим. Мазкур тартибда рўйхатдан ўтиш ҳақида Ўзбекистон Республикасининг хориждаги элчихонаси ёки консуллик муассасаси вебсайтида ёки Ташқи ишлар Вазирлигининг вебсайтида маълумот олиш мумкин.

Хориждаги Ўзбекистон фуқароси Тартибнинг 5 ва 6-бандларидаги талабларни қондирган тақдирда (яъни, хорижга қонуний йўл билан келган (вақтинча ёки доимий яшашга) ҳамда элчихона ёки консуллик муассасидан тегишли тартибда вақтинча турувчи ёки доимий яшовчи шахс сифатида рўйхатдан ўтган) элчихона ёки консуллик муассаси фуқаролар хорижга чиқиш стикерини олиш ёки паспортини алмаштириш учун Ўзбекистонга боришни талаб қилишлари ноқонуний бўлади.

Қўшимча тарзда, мазкур Тартибнинг 2-бандига кўра, элчихона ва консуллик муассасаларида хорижда доимий яшовчи шахс сифатида рўйхатда турган шахсларга хорижга чиқиш стикери доимий муддатга берилади. Доимий муддатга берилган хорижга чиқиш стикери икки йилга хорижга чиқиш учун бериладиган (вақтинча) стикердан фарқли ҳолда, муддати тугамайди ва қайтадан янгилашни талаб қилмайди.

Паспорт ва ОВИР олиш билан боғлиқ бу тартиб 2019 йилдан кучга кириши кутилаётган янги хорижга чиқиш паспорти жорий этилиши билан ўзгариши мумкин. Ўзгаришлар 2019 йилдан бошлаб амалда татбиқ қилиниши кутилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан