Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Бош прокуратураси Остонада халқаро тренингларда иштирок этди
23.08.2017 10:07,  
3

Қозоғистон Республикаси Бош прокуратурасининг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ходимларидан иборат Ўзбекистон делегацияси хизмат ташрифи билан Остона шаҳрида бўлди, деб хабар берди Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот-хизмати.

Ташриф давомида, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ходимлари ЕХҲТнинг Остонадаги дастурлари Офиси ва АҚШнинг Қозоғистон Республикасидаги элчихонаси кўмагида ўтказилган "Халқаро алоқалар билан боғлиқ бўлган молиявий жиноятларни тергов қилиш" мавзусидаги халқаро семинар-тренингда иштирок этдилар.

Семинар-тренингнинг мақсади трансмиллий молиявий жиноятларни тергов қилиш ва ноқонуний активларни қайтариш, минтақа давлатларида тўпланган тажрибани ўзаро алмашиш, юқори даражадаги зарур билим ва кўникмаларга эга бўлган кадрларни тайёрлаш соҳасида мутахассисларнинг малакасини ошириш бўлди.

Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Покистон давлатларининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари ҳам беш кунлик тренинг тингловчилари бўлишди.

Ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Олий ўқув курслари ва Қозоғистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар Академияси ўртасида меморандумни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Меморандумда таълим, илмий-тадқиқот ва инновацион соҳалардаги ҳамкорликни амалга ошириш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон делегацияси Қозоғистон Республикаси прокуратураси органлари тизимидаги ислоҳотларнинг бориши ва натижалари билан танишдилар.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан