Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Қирғизистондан арзон электр энергияси сотиб олмоқда
23.08.2017 12:28,  
2

Ўзбекистон жорий йилдан Қирғизистондан арзон электр энергияси сотиб олишни бошлади, деб маълум қилди “Ўзбекэнерго” вакили матбуот анжуманида.

Қирғизистондан Ўзбекистонга электр етказиб бериш шу йилнинг 16 июньидан «Электр станциялари» ва “Ўзбекэнерго” ўртасида тузилган шартнома доирасида бошланди. Ўзбекистон томонининг билдиришича, бу энергия тизимини мувофиқлаштириш ва аграр соҳани сув ресурслари билан таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда.«Бу йил биз вегетация даврида Қирғизистондан электр энергиясини импорт қилмоқдамиз. Ўзбекистон Қирғизистон гидроэлектростанцияларида ишлаб чиқарилган арзон электр энергиясини сотиб олмоқда. Бу ерларни суғориш учун қишлоқ хўжалигини сув билан таъминлаш ва энергия тизимини мувофиқлаштириш мақсадида қилинмоқда», — деди “Ўзбекэнерго”нинг стратегик ривожланиш бошқармаси бошлиғи Эсо Садуллаев.

Хусусан, Садуллаев республиканинг Марказий Осиё энергия ҳалқасини кенгайтириш ва кучайтириш борасида чора-тадбирларни амалга оширишни режалаштиргани ҳамда Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон энергия тизимлари участкаларида параллель ишларни йўлга қўйганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, айни вақтда “Ўзбекэнерго” йилига 60 миллиард кВт/соатдан ортиқ электр энергияси ишлаб чиқаради, унинг 10 фоизи ГEС ва 90 фоизи иссиқлик электр станциялари томонидан ишлаб чиқарилади.

Мамлакатда электр энергияси истеъмоли йилдан йилга ортиб бормоқда. Агар 2000 йилда бир оиланинг бир ойлик ўртача энергия истеъмоли 114 кВт/соатни ташкил этган бўлса, 2016 йилда бу кўрсаткич 35 фоизга ошган ва 160 кВт/соатга етган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан